Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3882-савол юзасидан

22:00 / 08.10.2018 | Nafisa | 2530

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, 3882-саволда бўлка ноннинг пулига гап ўйналганини ўқиб бизда ҳам тушунмовчилик келиб чиқяпти, яъни биз талабамиз, курсдошлар гўштни ҳисобига ўйнаймиз. Гўшт кўтарилганда шунга қараб тўйларга йиғиладиган тўёна пуллари ҳам кўпаяди деган мақсадда шунга келишганмиз. Бизда нарх-наво кўтарилиши сабаб курсдошлар ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Биз ҳозирда 4 курсмиз ва 1 курсдалагимиздан то ҳозиргача пулнинг қиймати ошгани аниқ. 4 йил олдин 1 кг гўшт 20 минг сўм бўлса, ҳозирда бу нарх 40 минг сўм. Мен курсдошларга ким қанча берган бўлса, шунча олади деганимда ҳеч ким рози бўлмаяпти. Шу сабабли мен ўзим қайси курсдошимга қанча берган бўлсам, шунча берасан деб айтсам тўғри бўладими? Шу масалани яхшилаб ёритиб беришингизни илтимос қилардим. Жавобингиз учун раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat