Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратни янгилаш ҳақида

21:57 / 08.10.2018 | Qamariddin | 3852

Ассалому алайкум! Дейлик таҳоратимиз бор, намоз ўқишга оз вақт ҳам бор. Шу пайт ёш бола, яъни чақалоқ устки кийимимизни ҳўллаб қўйса, бунда қандай йўл тутиш лозим? Кийимни алмаштириб намоз ўқийвериш керакми? Ёки қайтадан таҳорат олиш зарурми? (Баданга теккан ва тегмаган ҳолатлари билан тушунтириб берсангиз илтимос) баъзиларнинг айтишича, таҳоратнинг ўзи етмас экан, ғусл қилиш шарт эмиш. Шу тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сийдик теккан жойнинг ўзини ювиб янги таҳорат олмасдан намоз ўқилаверади. Янги таҳорат ҳам, ғусл ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat