Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз, ғайримусулмонлар ва тавҳид

21:04 / 08 октабрь | Sherzod | 179
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим ; Мисол учун пешин намозининг 4 ракат суннатини ўқиб бўлса сўнг 4 ракат фарзини бошласа фарзнинг 3-ракатига келсаю таҳорати синса бу инсон салом бериб тугатиб бориб таҳорат қилиб келиб пешинниг фарзидан бошлайдими? Ахир суннатни ўқиб бўлгандику ёки намозни бошидан яъни суннатидан бошлайдими? 2). Мусулмон бўлмаган ғайри динларнинг вояга етмай ўлган фарзандларининг аҳволини фақат Аллоҳ билади дебсиз. Вояга энди етган, ҳали дин ҳақида тасаввурга эга бўлмаганлариникичи? 3). Тавҳид хабари етиб бормаган қавмлар инсонлар қиёмат куни улар Аллоҳга агар бизга ҳам сени дининг пайғамбарингнинг хабари келганда иймон келтирардик дейишади. Аллоҳ уларга ўша қиёматнинг ўзида пайғамбар юборади ўша пағамбар ким Аллоҳга иймон келтирган бўса дўзахга тушсин дейди ўшанда иймон келтириб дўзахга тушгани тушади тушмагаларига эса Аллоҳ сизлар ҳали ўлимни тотиб қайта тирилиб қиёматни кўриб пайғбарни жаннат ва дўзахни кўриб ҳали мени ҳузуримда туриб иймон келтирмадиларинг ўшанда дунёда бўлганларингда ҳам шундай бўларди деб иймон келтириб дўзахга киганлари жаннатга иймон келтирмай дўзахга кирмай жаннат деб кирганлари дўзах бўларкан шу тўрими чунки мен тавҳид етиб бормаган қавм ва инсонлар ҳайвонлар каби ҳақлар берилгандан сўнг уларга энди тупроқ бўлинг дийилади деб эшитгандим

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Фарзидан бошлайди. 

2). Аҳли фитрат, яъни пайғамбарлар етиб бормаган жойлар, вақтлардаги кишилар ва ақли заиф кишлар қиёматда имтиҳон қилинаи дейилган. Имтиҳонни баъзилар ундай ва баъзилар бундай бўлади дейишган. Ҳақиқатини Аллоҳ билади. Ҳозирги кунда эса дин кириб бормаган жой, хонадон ва у ҳақида эшитмаган инсон қолмади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat