Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умму Сулаймнинг Набий алайҳисаломга қариндошъилиги

00:00 / 05.01.2011 | eski savollar | 569
Шайх ҳазратлари! Анас ибн Моликнинг онаси Умму Сулайм Набий алайҳисаломга қариндошчилиги борми? Умму Сулайм Набий алайҳисаломга маҳрамми? Чунки Ҳадис ва Ҳаётнинг 19 жузида Умму Сулайм Набий алайҳисаломнинг терларини сидириб олганликлари тўғрисида ҳадис ўқиб қолдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умму Сулайм розияллоҳу анҳога қариндош бўлишлари Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг Бани Нажжорлик бўлишларидандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғалари ўша уруғдан бўлганлар. Бу маънода олинадиган бўлса Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хола ўрнида бўладилар.Иккинчидан, Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг акалари урушда ўлган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу эътибордан ҳам Умму Сулайм розияллоҳу анҳони ўзларига яқин олар эдилар.Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ушбу ҳадисда зикр этилган акасининг исми Ҳаром ибн Мил¬ҳон бўлиб, у киши Бадр ва Уҳудда иштирок этган эди. Ҳижрий тўртинчи санада Беъри Маъунада ўлган эди.Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида алоҳида ишончга сазовор бўлганлари учун у зот у кишига ўзларига хос баъзи ишларда махсус топшириқлар ҳам бериб турар эдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat