Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳаракатлар

19:19 / 10.10.2018 | Ulug'bek | 890

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, айрим намозхонларимизда намоз ўқилаётган вақтда (масжидларда) хатти-харакатларидан хайронмиз. Масалан: қўлларни киндикдан анча тепада боғланиши, бел қисмини олдига-орқага тебраниши, оёқларни орасини кенг қўйиши, сажда қилишда тиззадан олдин қўлларни ерга қўйиб олиш, саждадан тураётганда қўлларига таяниб туриш, хохлаганча қичиниш ва хокозо ва саломдан кейин Қуръон тиловатига қулоқ солмай туриб кетиб қолишади. Бу каби харакатлар 4 та ахли сунна мазхабимизни қай бирига тегишли?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Имом домлалар ва устозлар халққа аста секин тушунтириб боряптилар. Аллоҳга шукр халқимизнинг савияси ҳам анча ошиб қолган. Сиз айтган даражадаги кишиларнинг ўзлари ҳам секин аста ихтилофни зарарларини тушуниб боряптилар. Ҳозир уммат юраги касал, бундай ҳолатда беморни яра-чақасига эътиборни қаратмай юрагини даволашга уринишимиз керак. Табиийки, диний савияси кўтарила бошлагач, мазкур ихтилофлар ҳам секин аста йўқолиб боради. Ҳозиргача шу нарса аниқ ва равшан, маълум мазҳабга чиройли амал қилинса ва ихтилофу келишмовчиликлардан сақланилса, иншаа Аллоҳ фақат яхшилик бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat