Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз хисобланадими?

18:05 / 10.10.2018 | Javlon | 1587
Ассалому алайкум! Мени университетда мен билан бирга ўқиган дўстим бор. Ўқиб юрган пайтларимизда хам бир биримизга пул керак бўлса бериб турардик ва қайтиб сўрамаймиз. Мана хозиргача шундай ўртамизда хисоб китоб йўқ. Пул керак бўлса бераман ва қайтарса оламан агар бермаса сўрамайман у хам шундай. Берганларига розиман. Хозир орамизда ким хақдор ким қарздор билмайман. Саволим шуки қиёматда булар хам хисоб китоб қилинадими агар кимдир қарздор бўлиб чиқса савобидан беришга тўғри келадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Беришдаги ниятни тўғрилаб олиш керак бўлади. Қарз деб берилган бўлса, қайтариш шарт, ҳадя бўлса қайтариш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat