1. Одамлар уйида, қафасда боқадиган турли хил тўтилар, канарейка, бедана каби қушларнинг тезаги, пешоби теккан сув ва таомлар покми ёки нажасми?
2. Мушук теккан таом ва сув покми?
3. Одамлар уйида боқадиган сичқон, каламуш (ёввойи эмас) каби кемирувчи ҳайвонларнинг тезаги, пешоби теккан таом ва сувлар покми ёки нажасми?
Жавобларингиз учун ташаккур, устоз жаноблари.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
1. Тўти, канарейка, бедана каби қушларнинг тезаги кийимга тегса, артиб ташлаб, ўша кийимда бемалол намоз ўқийвериш мумкин.
Аммо уларнинг тезаги ва пешоби сув ва таомга тушса, ўша таомни ва сувни бемалол истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки мазкур қушларнинг тезаги кийимни намозга яроқсиз қилмаслик нуқтаи назаридан пок, аммо истеъмол қилиш маъносида ҳаромдир. Уларнинг тезаги ва пешоби тушган сув ва таом ҳам ҳаром бўлади.
2. Мушукнинг оғзи теккан сув макруҳ, аммо бошқа сув бўлмаса, ундан таҳорат қилиш мумкин.
عَنْ كَبْشَةَ بِنْتِ كَعْبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَ أَبُو قَتَادَةَ فَسَكَبْتُ لَهُ وَضُوءًا، فَجَاءَتْ هِرَّةٌ فَشَرِبَتْ مِنْهُ، فَأَصْغَى لَهَا الْإِنَاءَ حَتَّى شَرِبَتْ، فَرَآنِي أَنْظُرُ إِلَيْهِ، فَقَالَ: أَتَعْجَبِينَ يَا بِنْتَ أَخِي؟ فَقُلْتُ: نَعَمْ، فَقَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّهَا لَيْسَتْ بِنَجَسٍ، إِنَّهَا مِنَ الطَّوَّافِينَ عَلَيْكُمْ وَالطَّوَّافَاتِ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
Кабша бинт Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши айтадилар: «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Шунда бир мушук келиб, ундан ичди. У эса идишни энгаштириб, унга ичиб олиши учун тутди. У кишига қараб қолганимни кўриб: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Мен: «Ҳа», дедим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар, деди».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Ушбу масаладаги барча далилларни ўрганиб чиққан уламоларимиз мазкур ҳадисдаги рухсат маълум ҳолатларга асосланганини таъкидлайдилар. Умуман эса мушукнинг сўлаги макруҳ, тезаги ва пешоби нажасдир. Шунга кўра, тезаги ва пешоби теккан сув макруҳ, тезаги ва пешоби теккан сув ва таом нажасга айланади.
3. Сичқон ва каламуш уй ҳайвони эмас, кемирувчи ҳисобланади. Уларнинг нафақат тезаги ва пешоби, балки ўзлари ҳам нажас саналади. Бу ҳақда ҳадис ҳам ворид бўлган:
عَنْ مَيْمُونَةَرَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا؛ أَنَّالنَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْفَأْرَةٍ سَقَطَتْ فِيسَمْنٍ فَقَالَ: «أَلْقُوهَاوَمَا حَوْلَهَا وَكُلُواسَمْنَكُمْ» .وَفِي رِوَايَةٍ: «إِذَا وَقَعَتِالْفَأْرَةُ فِيالسَّمْنِ فَإِنْ كَانَجَامِدًا فَأَلْقُوهَا وَمَاحَوْلَهَا، وَإِنْكَانَ مَائِعًا فَلَاتَقْرَبُوهُ». رَوَاهُالْخَمْسَةُ إِلَّامُسْلِمًا.
Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёққа тушган сичқон ҳақида сўралди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ва атрофидаги (ёғ)ни олиб ташланг-да, ёғингизни еяверинг», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Сичқон ёққа тушиб қолса, агар у қотган бўлса, у(сичқон)ни ва атрофидаги (ёғ)ни олиб ташланг. Агар у суюқ бўлса, унга яқинлашманг», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Демак, сичқон ва каламушнинг тезаги ва пешоби теккан таом ва сув пок эмас, нажас ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077