Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли китобнинг сўйган жонлиқлари ҳалолми?

17:28 / 11 октабрь | Baxtiyor | 524

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шу: “Моида” сурасининг 5-оятида шундай сўзлар бор экан. “Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир”. Бу дегани христианлар ёки яҳудийлар овқатларига гўшт ёки товуқ маҳсулотлари солишади, ахир улар бу жонзотларни Бисмиллаҳ Аллоҳу Акбар деб сўйишмайди-ку. Бу оят қандай тафсир қилинган, уларнинг таомлари биз учун ҳалолми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша вақтларда шундай деб сўйишар эди. Ҳозирги кунда ҳам яҳудийлар бунга амал қилишади. Насороларнинг кўпи эса амал қилмай қўйган. Шунинг учун уларнинг таомини еб бўлмайди. Гўштдан бошқа сабзавотлар солинганларини ейиш мумкин. Яҳудийлар ўзлари сўйганини кашер, деб номлашади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat