Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга ширк келтириш

00:00 / 07.01.2011 | eski savollar | 1388
Ассаламу алайкум, ҳурматли шайх хазратлари! Ширк ҳақидаги саволимга жавоб беришингизни илтимос қиламан! Мен сизни ширк ҳақидаги жавобларингизни о'қиб чиқдим, ширкка то'лиқ та'риф бериб о'тган жавобларингизни ҳам, лекин бир жумлани яхши тушуна олмадим, шу жумлани келтираман: "7. Итоатда ширк келтириш. Қуръонда: «Агар уларга итоат қилсангиз, албатта сиз мушриклардирсиз» (Анъом:121), дейилган. Бас, Аллоҳ таоло итоатига муқобил равишда Аллоҳдан ўзгага итоат қилиш ширкдир. Шунинг учун ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Холиққа маъсият қилароқ махлуққа итоат қилиш йўқ», деганлар. (Бухорий). " Илтимос, шу жумлани тушунтириб беринг. Мен яқинда ИншаАллоҳ о'қув юртини битказиб, ишга кириш арафасидаман. Лекин бу катта корхона ва со'раб суриштирсам, намоз о'қишга рухсат беришмас экан, шу қаторида жума намозига ҳам. Агар мен шу жойга ишга кириб, Аллоҳ сақласин менга жумага боришга рухсат беришмаса ва кундалик намозимни ҳам о'қишга рухсат беришмаса, мен бунга қалбимдан рози бо'лмасам ҳам, лекин иложим бо'лмаяпти деб ишлайверсам ширк келтирган бо'ламан-ми ёки ё'қми. Сиздан илтимос қиламан юқоридаги жумлани кенгроқ тушунтириб беринг. Аллоҳ бизларни ва бизлардан олдин иймон билан о'тганларни маг'фират қилсин! Ассаламу алайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бир одамга, мисол учун, намоз ўқишни Аллоҳ буюрди. Бир банда ҳам, худди ўша одамга намоз ўқимасликни буюрди. Ҳалиги одам Аллоҳнинг айтганини қилмай, банданинг айтганини қилса, намоз ўқимаса, ширк келтирган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat