Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффоратни адо қилган бўламанми?

19:22 / 15.10.2018 | Abdumalik | 560

Ассалому алайкум! Мен сизларга қасамни бузиш каффорати хақида савол бергандим, сизлардан жавоб келди, бу учун катта раҳмат. Битта одамни 10 кун икки маҳалдан таомлантирсангиз бўлади, дебсизлар. 1). Мен бир жуда камбағал одамга 10 кун икки маҳал таом пулини тахминан ҳисоблаб, ичимда каффорот ниятни қилиб берсам адо қилган бўламанми? Яъни таом эмас, таомнинг пулини берсам? 2). Бу ишни ўша одамга, яъни камбағал одамни ўзига билдирмасдан махфий равишда берсам бўладими? Яъни пулни ким ва нима мақсадда берганини у билмай қолса?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бирданига берса фақат бир кунлиги адо бўлади, дейилган гаплар бор. Шунинг учун бўлиб-бўлиб берасиз. 

2). Ният қилиб, нималигини айтмай берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat