Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги иш бошлаш учун устоз розилиги шартми?

18:40 / 15.10.2018 | otabek | 2000
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, шу йил бахор ойида Россиядан болаларни ўқитишнинг янги методика яъни услубларини ўрганиб келдим. Ўқиш учун пул тўладим, вақт сарфладим ва бошқа сафар қийинчиликларию мусофирчилик машаққатларини кечиб ўтдим. Келиб иш бошладим. Болаларни ўқитиш учун марказ очдим. Икки ойдан кейин бир йигит мендан иш сўраб келди, аввалига рози бўлмадим, чунки хали марказимиз янги ва ишчига мухтож эмасдим. Турли хил қистовлар билан келаверди, охири ишга олдим. Бу янги ходим секин аста менинг талабларимни бажармай қўйганидан кейин уни марказдан бўшатдим. Буни қарангки, унинг ўзи менинг розилигимсиз иш бошлабди. Унинг ўзи хали ўқувчи эди, бироқ ўқитувчиликни даво қилиб хамма жойга эълон бериб юрибди. Агар дунёвий тушунча билан айтганда мен ўзимга рақиб тайёрлаган эканман. Бу холатда мен нима қилишим керак ёки нималар қилишдан сақланишим керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Розилик шарт эмас, лекин Аллоҳ таолонинг одати шуки дуо олган ишида барака топади. Аллоҳ сизни кимнидир ризқига сабабчи қилганлигига шукур қилинг. Чунки унинг ҳар бир топган тангасига сизни сабабчи бўлганлигингизни савоби ёзилиб туради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat