Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ичидаги ҳолатлар

17:10 / 16.10.2018 | Otabek | 615
Ассалому алайкум! Устозлар, мени бир холат кўп эътиборимни тортади. Намозда сажда қилганда иккала оёқ учи қиблага қараб туриш керак. Лекин жуда кўпчилик бундай қилмайди. Ҳатто масжид имомлари хам ва яна сажда вақтида оёқларини ердан кўтариб олишади. Ахир саждада бир оёқ ердан узилса гунохкор, иккаласи кўтарилса намоз бузиладику?! Ёки биринчи саждада оёқлар қиблага қараб иккинчи саждада эса бундай бўлмайди. Шу холатда ўқилган намозлар дуруст бўладими? Илмсизлик қилиб нотўғри гапирган бўлсам минг бор узур. Жавоб учун олдиндан раҳмат

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кўтарилса эмас, бош тегиши билан оёқ кўтарилиб, бошни саждадан кўтаргунгача оёқ узилиб турса намоз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat