Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хажга тенг амаллар

09:17 / 18.10.2018 | Abdulloh | 2240
Ассалому алайкум! Манашу ҳадислар саҳиҳми? Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, кейин то қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракат намоз ўқиса, ҳаж ва умра қилгандек тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ (савобга эга) бўлади". (Имом Термизий ривояти). 2.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким жамоат бўлиб ўқиладиган фарз намозига юриб борса, худди ҳаж қилгандек (савобга эга) бўлади. Ким нафл намозига юриб борса, худди умра қилгандек (савобга эга) бўлади". (Табароний ривояти) 3.Рамазонда умра қилиш. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Рамазонда умра қилиш ҳажга ёки мен билан бирга ҳаж қилишга тенгдир". (Бухорий ва Муслим ривояти). Олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat