Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шеваларни масхаралаш

09:41 / 18.10.2018 | Boburbek | 686

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, баъзи инсонларни турли шеваларда ҳазиллашиб ёки мазах тариқасида гапиришларини эшитиб қоламиз. Юртимизда Наманган, Андижон, Бухоро шеваларида мазахдай гаплашиш, савол берсангиз ўша шеваларда жавоб беришлар кўпайиб кетди. Бу шахсан менинг ғашимга тегади, ёқмайди. Устозлар одамларни мана шундай масхара қилиб гаплашишга шариатимиз нима дейди? Сизларни жавобларингизни шу дўстларимга кўрсатардим. Зора ақлларини йиғишиб олишса.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Ҳумаза” сурасида марҳамат қилади: 

 وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ۝ 

1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat