Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичкиликнинг заволи

16:22 / 20.10.2018 | 1364

Ассалому алайкум! Устозлар, опамнинг бир саволини етказсам дегандим: печкага қараб намоз ўқиса бўладими? 2). Опам намозхонлар, фарзандлари ҳам намоз ўқийди, эри эса ўқимайди. У киши ичиб келиб жанжал қилади, "сендан розимасман, эрни норози қилса, нима бўлади биласанми" деб қўрқитади. Жуда кўп ичадилар, бир ичсалар бир ҳафта, ўн кун тинмасдан ичадилар, гоҳида болаларига ароқ олиб кел, деб жанжал қилади. Маслаҳат берсангиз. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1. Печкага қараб намоз ўқишнинг ҳеч қандай ножоиз жойи йўқ. 

2. Ноўрин ва ношаръий ишларда норозиликнинг аҳамияти йўқ. Гапи ўтадиган инсонларга айтсин ёки ичишни ташлатадиган укол қилдириб қўйишсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat