Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алкогол бор меҳмонхонада тозалаш ишлари

15:40 / 21.10.2018 | Abdulaziz | 1973
Ассалому алайкум! Устозлар, мен чет элда ўқийман. Қуйидаги саволларимни жуда аниқ ва чуқур ёздим бунинг учун узр сўрайман. Шу ишимдан кўнглим ғаш. Илтимос аниқлик киритиб беринглар. Яқинда бир меҳмонхонага ишга кирдим. Ишим тозалаш билан боғлиқ. Хар куни меҳмонхона хоналарини тозалаймиз ва мени хавотирга соладиган нарса бор. Хар хонада битта вино ва пивалар бор ва бизни ишимиз хонани тозалаб, тугаган ёки ишлатилган нарсаларни янгилари билан тўлдириш. Одатда мижозлар вино ёки пиваларга тегишмайди яъни бу алкогол маҳсулотлари хонада тураверади ва биз хар куни уларни чангини артишимиз керак бўлади. Агарда мижозлар вино ёки пивани ичадиган бўлса биз янгиларини қўйишимиз керак бўлади. Саволларим қуйидагича: 1. Шу алкогол махсулотларини мижозлар хонасига камдан кам холатларда олиб келсам ёки олиб келадиган кишига (бошлиққа) айтсам, чунки одатда виноларни бошлиқ ўзи олиб келади ва биз унга вино хонада йўқлигини билдиришимиз керак. Шу холатда топадиган пулимга ҳаром аралашадими? 2). Шундай алкогол бор хоналарни тозалаш орқали топган пулимга харом аралашадими? 3). Агар шу алкоголларни чангини артмасам ва бор йўқлиги ҳақида бошлиғимга айтмасам, (бу ҳолатда бошлигим ўзи текширади ва ўзи олиб келиши мумкин) ва шунчаки алкоголга этибор қилмасдан хонани тозаласам, топган пулим халол бўладими? 4). Харомга далолат қиладиган иш қилиб пул топиш харом эканлигини биламан. Учинчи саволимдаги холат харомга далолат қиладиган ёки харомга аралашган жоми борми? Жавобларингиз учун олдиндан каттакон раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тозалаб топган пулингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat