Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

илтимос маслахат беринг

00:00 / 12.01.2011 | eski savollar | 787
Ассалому алайкум!Хурматли Шайх хазратлари турмуш қурганимга икки йил булди. Турмуш уртогим билан бир биримизни хурмат килиб яшаймиз. Турмуш уртогим бир угиллар. Тўйдан (бир ой) кейиноқ анчагина соглигим ёмонлашди. Шифокорладан касалим аник булмагач, дам солдирганимдан кейин сехр аралашгани маълум булди. Аллохга шукур, узимга келгач якинда хомиладор булдим. Лекин кайнона кайнотам ва уларнинг кариндош уруглари астойдил ажратиб олишмокчи. Турмуш уртогимни ажрашиш ниятлари умуман йук. Тайинли сабаб йук. Нима килишга хайронман. Ота онам хам уларнинг гап сўзларидан чарчашди. Хатто ёмон тухматларга колиб кетдим. Ажрашай десам, турмуш уртогим тиш-тирноги билан каршила. Шунинг учун кайнона-кайнотам турмуш уртогимдан хам хафа. Якка угил булганлари учун ота-оналари билан ораларига совукчилик тушишини хохламайман. Буни турмуш уртогимга хам тушунтира олмаяпман. Ёши катталар, махалла аралашди, лекин бефойда. Шариатдан келиб чикиб нима килсам тугри булади. Маслахатингизга мухтожман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эрингиз тўғри қилаётган экан. Бу масалада ота-онага итоат қилиш йўқ. Сиз сабр қилинг ва эрингизнинг ёнини олинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat