Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ширк эмасми

13:35 / 24.10.2018 | Нуриддин | 2567
Ассалому алайкум! Агар иш ёки ўқишида муаммо бўлишидан қўрқиб намозни қазо қилмаса, аммо кеч ўқиса, мисол учун пешин намозни масжидда 13:00 да ўқилсаю у кечиктириб 14:00 да ўқиса, бунда қўрқувдаги ширк бўлмайдими? Дунё муамоларидан қўрқувни Аллоҳ таолодан бўлган қурқув билан рақобатлашиши бўлмайдими? Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ширк эмас. 14:00да ўқилса вақтида ўқилган бўлади. Аллоҳ таоло “Намл” сурасида марҳамат қилади: 

 وَأَلْقِ عَصَاكَ فَلَمَّا رَآهَا تَهْتَزُّ كَأَنَّهَا جَانٌّ وَلَّى مُدْبِرًا وَلَمْ يُعَقِّبْ يَا مُوسَى لَا تَخَفْ إِنِّي لَا يَخَافُ لَدَيَّ الْمُرْسَلُونَ۝ 

10. Ва асоингни ташла!» Унинг илон каби қимирлаётганини кўр¬гач, орқасига қарамай қочди. «Эй Мусо! Қўрқма! Зеро, Менинг ҳузуримда расуллар қўрқмаслар!»
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга нидо қилаётган Зот Ўзи эканини баён қилиб бўлганидан кейин:
«Ва асоингни ташла!» – деб амр этди. Мусо алайҳиссалом қўлларидаги асони ерга ташладилар. Асо илонга айланиб, ҳаракатлана бошлади.
«Унинг илон каби қимирлаётганини кўр¬гач, орқасига қарамай қочди».
Мусо алайҳиссалом зулматли кечада, совуқ саҳрода, хилват жойда тўсатдан бўлган бу воқеадан қаттиқ қўрқиб кетдилар ва ўзларини илондан олиб қочдилар. Шунда Аллоҳ таоло у кишига:
«Эй Мусо! Қўрқма! Зеро, Менинг ҳузуримда расуллар қўрқмаслар!» – деди.
Шу билан Мусо алайҳиссаломнинг ҳам ўша пайғамбарлардан бири эканликлари очиқ эълон қилинди.
«Пайғамбарлар пайғамбарлик амрини Роббларидан қабул қилиш чоғида, яъни У Зотнинг ҳузурида турганларида, ҳеч қўрқмаслар. Сен ҳам пайғамбар бўлдинг, Менинг ҳузуримда пайғамбарлик амрини қабул қилмоқдасан, зинҳор қўрқма». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat