Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўйдим, бошинг очиқ, энди бўшсан деб айтгандан кейин

12:27 / 24.10.2018 | Nigorahon Nurmatova | 3136
Ассалому алайкум! Эр йиллар давомида "қўйдим, бошинг очиқ, энди бўшсан" деб айтган. Аёл оҳирги кунлари бунга чидолмай идда ҳам сақлади. Идда вақтида ҳам кет уйдан деб катта жанжал қилган. Ҳаромсан менга, кимга тегсанг тег деб кўп бора айтган. Шайх ҳазратлари "ҳаётингиз давомида қўйдим деб 3 марта айтмаган бўлсангиз никоҳ ўқитсангиз жоиз" деганлар. Мен кўпроқ Ҳазратимизнинг фатволарига таяниб иш тутганман. Аммо баъзи домла айтябдики, сизга бир марта қўйдим деган бўлса сизга бир талоқ тушган ва никохингиз бузилган. Қайта айтган талоқлар ўтмайди деб айтябди. Фарзандларимнинг отаси мени қайтармоқчи. Аммо мен Аллоҳдан қўрқябман. Шайхимиз "ҳаётингиз давомида 3 марта" деб айтябдилар. Илтимос менга маслаҳат беринглар. Қийин аҳволда қолган диндошингизни саволи сизларни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Идда вақтида айтилинган талоқлар ҳам тушади. Бир талоқ ортидан ўртада никоҳланмасада идда чиқмагунича неча талоқ қўйилса барчаси тушади. Талоқ масаласи жуда нозик бўлиб, кўплаб домлалар ҳам бу борада ҳақиқатни ажратолмай қолади. Бу умр вақтинча ҳаром ишга қўл урманг. Энг асосийси Аллоҳнинг розилиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat