Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнотанинг ич кийимини ювиш

12:05 / 24.10.2018 | Sofiya | 8044
Ассалому алайкум! Устозлар, ислом дини қайнотани ич киймини ювишга қанақа қарайди? Уйимизда ҳамма исломда, 5 маҳал номоз ва Қуръон ўқишади. Лекин ман эшитишим бўйича келин қайнотани ич киймини ювса гуноҳ бўларкан. Бизани уйда қайнонам борла, қайнона қайнотам ёшлар. Бизани ўзбек халқида жуда кўп оилаларда келинларимиз қайноталарни ич киймини ювишади. Илтимос бу саволни телеграм тармоғига қўйсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Муҳтарам куёвлар аёлингиз ота-онангизни хизматини қилиши, дуоларини олиши оилангизни, тинч ва баракотли бўлиши ва келгусида фарзандларингиз сизларни ҳам хизматингизда бўлишига сабаб бўлади. Албатта буни ғанимат билиш керак. Лекин келин қайнота ва қайнонанинг чўриси эмас, хизматни ҳам чегараси бўлади. Бу каби ичкийимларни келинга топшириш шариат доирасидан ташқари иш ҳисобланади. Афсуски шу каби ишларга бепарволик қилингани учун шариат чегарасидан ташқари бўлган кўп нохушликлар келиб чиқмоқда. Қайнота майкаларини ечиб келинга массаж қилдирмоқда, калта иштонларда ётиб оёқларини уқалатмоқда. Аврат жойларига яра чиқса перевязкасини ёки ёнбош(думба)га укол қилиши керак бўлса шу ишларни келин қилмоқда. Ваҳоланки бу келин эмас балки аёл ҳамширанинг ҳам қиладиган иши эмас. Минг афсуслар бўлсин ўзбек миллатида ҳеч қачон эштилмаган ишлар содир бўлмоқда. Ҳатто ўғли ўлса қайнота келинига уйланиб олган, келин қайнотадан ҳомиладор бўлган, бепушт фарзанднинг хотинига қайнотаси уруғини бериб сунъий урчитилган ва ҳоказолар бўлмоқда. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг қонуни бўйича ўғил билан келин ўртасидаги никоҳни абадий ҳаром қилади. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига бир аёл келиб “Эрим менга келининг ёнимизда хизматимизда юрганида иштонини ечиб юрсин, торроқ кийим кийсин дейди. Нима қилишга ҳам ҳайронман” деб айтган экан. Қайноталарнинг аҳволлари шу бўлса ҳеч бўлмаса ўғиллар аёлларига раҳм қилишсин. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг 

http://fiqh.uz/maqola/652

Топ рейтинг www.uz Openstat