Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келиннинг уйдаги ўрни

13:58 / 24.10.2018 | Gulruhsor | 1364
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, хаммамиз хам она, опа-сингил, қайнона-кайнаопа қайнасингилмиз, лекин хозирда келинни ўз ўрнига қўяман деб, ўрнини кўрсатаман деб ўз фарзанди, ука ёки акасининг уйини бузилишига фарзандларини тирик етим бўлишига сабабчи бўлиб камига акам бизни танлаб ажрашди деб ғурурланаётган аёллар бор. Келиндан ўз ҳуқуқларини сўрашдан уялишмайди. Мени дадам ўғлимизни ўйласак хам мени хизматимни сиз қилишингиз керак онаси дейди онам илохим Аллоҳ соғлик берсин хизматингизни ўлгунимча ўзим қилишга қодир қилсин дейди. Бобом билан бувим хам шу, келин ойиларимизнинг хизматига қараб ўтишмаган бувим хам доим Аллоҳдан куч сўраб бобомни охирги кунигача хизматида бўлди. Ўлими олдидан онаси сиздан мингдан минг розиман сиздек аёл берганинга Парвардигоримга шукур деб ўтганлар. Бувимни кучи етмаган жойда оналаримиз холаларимиз ёрдам беришганини кўрганман бобом "мен келиннимас сизларни туғилишингизга яхши тарбия олиб вояга етишингизга жамиятда ўрнингизни топишингизга сабабчи бўлганман. Акез укез қорнимизни боқиши қанчалик фарз бўлса бизларга сиз қизларимиз қараши хам айнан сизларга келинга эмас сизларга фарз бўлган дерди. Қанчалик тўғрилигини билмиман, лекин биз шунақа тарбия олганмиз. Борган эшигимизда хам қайнаопам уйга келганда ёнбошлаб ётмасди хар келганда онасининг хизматини қилиб дуоингизни олай онажон деб харакат қиларди, аммо жияним тушган хонадонда хамма битта шу келинга қараб қолган экан. Хаммани қош қовоғига қарайман деб эрига кучи хам вақти хам қолмаган, фарзандга эрга опа синглисига ота онасининг кўзига қараб қараб охири ажралишди шунча ёлғон бўхтон қилишди. Келинни ўрни ер остида тепалаб тепалаб юрорилар деган тушунча бор экан. Жияним ажрашди куёвнинг опа сингилларини деб. Қайнаопамнинг юраги ёмон бўлиб қолди қаттиқ сиқилишди, кейин Аллоҳга қўйдик деб унутишди. Алҳамдулиллаҳ хаммамиз қўллаб Аллоҳдан сўраб жиянимни стресс холатидан хам олиб чиқдик, лекин куни кеча олдига боргандим, қайтаётиб машинада яна бир қизнинг уйи бузилишига қайнасингиллари сабабчи бўлаётганини ўртоғига айтиб йиғлаётган экан. Сизлардан илтимос қайнаопа қайнасингилларнинг келинидага хаққи хақида умуман бир чиройли яшаётган оилани бузилишига сабабчи бўлиши мумкинми шу хақда ёзсангизлар. Ахир аёл киши эрникига келаётганда оёқ ости бўлишга ота-онасидан кечиб келмайдику?! Қолаверса эр хотин ўртасидаги илиқликдан атрофдагилари хабардор бўлишмаса, бу бир бирида кўнгли йўқ хохлаганингизни қилинг дегани эмаску?! Илтимос шундай УЙ БУЗАР аёлларимизга ўрнак бўладиган жавоб айтинглар. Зора шунақа аёллар ўқиб ўзларини сал йиғиштириб олишса, эр-хотин ўртасини бузиб шайтонга тенг бўлишдан қўрқишса.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади – дедилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat