Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарда намоз

16:34 / 25.10.2018 | Farrux Zaripov | 679
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Кореада ишлайман. Яқин кунларда шартнома муддатимни тугатиб, жонажон ватаним, оилам бағрига қайтмоқчиман. Саволим шундан иборатки, мен тунги 2:30 да аеропорт томон автобусда йўлга чиқаман. Масофа олис бўлганлиги учун аеропортга бомдод намози вақти чиқиб кетганда етиб бораман. Кейин Ўзбекистонга парвоз қиламиз ва Худо ҳоҳласа соат 14:30-15:00 гача ватанимизга етиб борамиз. Шундай ҳолатда: 1. Бомдод намозини қазо қилмасдан ўқишим учун қандай йўл тутай, устозлар? 2. Пешин намозини эса Ўзбекистон вақти билан ўқисам тўғри бўладими? Билмаганларимизни ўргатаётганингиз учун сизларга Аллоҳим улкан барокотлар берсин, Амин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Икки дақиқага тўхтаб беришни илтимос қиласиз. Бу ишни чиқишдан аввал қилсангиз янада яхши. Тўхташга рози бўлмаса автобуснинг ичида тик туриб, қиблага қараб намоз ўқийсиз. Рукуъни ҳам қилса бўлади, сажда қилишда ёнингиздаги шеригингиздан сўраб ўриндиқ устига чиқиб сажда қилишни имкони бўлса сажда қиласиз. Имкони бўлмаса ўрнингизга ўтириб, ишора билан сажда қилиб намозни тугатаверасиз. 

حَدَّثَنَا أَبُو حَازِمِ بْنُ دِينَارٍ: أَنَّ رِجَالًا أَتَوْا سَهْلَ بْنَ سَعْدٍ السَّاعِدِيَّ، وَقَدِ امْتَرَوْا فِي الْمِنْبَرِ مِمَّ عُودُهُ فَسَأَلُوهُ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: وَاللهِ إِنِّي لَأَعْرِفُ مِمَّا هُوَ، وَلَقَدْ رَأَيْتُهُ أَوَّلَ يَوْمٍ وُضِعَ، وَأَوَّلَ يَوْمٍ جَلَسَ عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَرْسَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى فُلَانَةَ - امْرَأَةٍ قَدْ سَمَّاهَا سَهْلٌ -: «مُرِي غُلَامَكِ النَّجَّارَ أَنْ يَعْمَلَ لِي أَعْوَادًا أَجْلِسُ عَلَيْهِنَّ إِذَا كَلَّمْتُ النَّاسَ». فَأَمَرَتْهُ فَعَمِلَهَا مِنْ طَرْفَاءِ الْغَابَةِ ثُمَّ جَاءَ بِهَا، فَأَرْسَلَتْ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَمَرَ بِهَا فَوُضِعَتْ هَا هُنَا، ثُمَّ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَيْهَا، وَكَبَّرَ وَهْوَ عَلَيْهَا، ثُمَّ رَكَعَ وَهْوَ عَلَيْهَا، ثُمَّ نَزَلَ الْقَهْقَرَى فَسَجَدَ فِي أَصْلِ الْمِنْبَرِ ثُمَّ عَادَ، فَلَمَّا فَرَغَ أَقْبَلَ عَلَى النَّاسِ فَقَالَ: «أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّمَا صَنَعْتُ هَذَا لِتَأْتَمُّوا وَلِتَعَلَّمُوا صَلَاتِي 

Абу Ҳозим ибн Динор бундай сўзлаб берди:
«Бир гуруҳ кишилар Саҳл ибн Саъд Сўидийнинг ҳузурига келишди. Улар минбарнинг ёғочи нимадан бўлгани ҳақида тортишиб қолишган эди, ундан шу ҳақда сўрашди. Шунда у деди: «Аллоҳга қасамки, албатта, мен унинг нимадан бўлганини биламан. Ҳақиқатан, мен уни илк бор қўйилган кунида ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга биринчи маротаба ўтирган кунда ҳам кўрганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фалонага – Саҳл исмини айтган аёлга – «Дурадгор ғуломингга буюр, одамларга сўзлаганимда ўтиришим учун ёғочдан бирор нарса ясаб берсин», деб одам юбордилар. У унга буюрган эди, Ғобадаги* юлғун дарахтидан уни ясади-да, сўнг олиб келди. (Аёл) уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жўнатди. У зот уни анави ерга қўйишни буюрдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унинг устида намоз ўқиганларини ва унинг устида туриб такбир айтганларини, кейин унинг устида турган ҳолда рукуъ қилганларини, сўнгра тушиб, ортларига тисарилиб, минбар тагига сажда қилиб, сўнг ўринларига қайтганларини кўрганман. Фориғ бўлгач, одамларга юзланиб: «Эй одамлар! Бу ишни менга эргашишингиз ва менинг намозимни ўрганишингиз учунгина қилдим», дедилар».

* Ғоба – луғатда асли «дарахтзор», «ўрмон» деган маънони билдириб, бу ерда Мадинадан тўққиз мил узоқликда, Шом йўлида жойлашган ўрмон кўзда тутилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

2). Ҳа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat