Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғуслга шароит

10:29 / 28.10.2018 | Hamza | 964
Ассалому алайкум! Жинсий алоқадан сўнг ғусл қилишга имконят бўлмаса тахорат қилиб намоз ўқиса бўладими? Масалан. илиқ сув топмаса ёки хаво салқин бўлса ёки бошқа сабаб. Шундай шамоллаш касал бўлиб қолишга сабаб бўладиган ҳолларда.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало имконият яратиш шарт. Чунки мусулмон келажакда содир бўладиган фарз амалларига тайёргарлик кўриши ҳам фарз. Мабодо шундай тайёргарликдан кейин ҳам имкони бўлмай қолса ғуслни ният қилиб таяммум қилади ва таҳорат олиб намозни ўқийди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat