Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чақалоққа қора суртиш

15:28 / 28.10.2018 | Saidkamol Axadov | 3453
Ассалому алайкум! Чақалоқни пешонасига қора суртиш ҳақида ўқидик. Аммо кўз тегиши аниқ бўлса шуни сурса ҳам тегади сурмаса ҳам тегиши мумкинку. Бу бидъад эмасми? Шу қора нуқтага ишониш қанчалик тўғри?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ерда қора нуқтага суянилмайди. Одатда кўз жуда ўйноқи ва ялтироқ нарсаларга жуда ўч бўлади. Эътибор берган бўлсангиз инсон бировнинг юзига қараганда энг эсда қоладигани юзидаги ҳоли бўлади. Шаръий руқия ўқиб дам солувчилар “инсоннинг биринчи қарагандаги назари зарарли бўлади, кейингиси эса зарарли эмас” дейишади. Буни ўша назардан сақланишнинг тадбири деб тушиниш керак. Бу худди шамоллаб қолмаслик учун тўн кийиш каби тадбир бўлганидек. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat