Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо эмасми?

19:27 / 29.10.2018 | мумтозахон | 1769

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, бир дўстимнинг цехига юк машинаси керак экан. Мен у олмоқчи бўлган юк машинасига фойда кўриш мақсадида бир йил муддатга пул берсам, яъни масалан юк машинасига 30 минг бериб, бир йилдан кейин 40 минг қилиб қайтарасан, деб шарт қўйсам, бу рибо бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу шаклда иш тутиш рибо ҳисобланади. Ишни озгина ўзгартирилса, шариатга мувофиқ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу каби ишларни тўғрилашга кўрсатма бериб қуйидагича марҳамат қилганлар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ، فَجَاءَهُمْ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ، فَقَالَ: أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ، وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ، فَقَالَ: لَا تَفْعَلْ، بِعِ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга вакил этиб тайинладилар. Бас, у яхши хурмо келтирди.
«Хайбарнинг ҳамма хурмоси шундайми?» деб сўрадилар.
«Биз бундан бир соъсини икки соъга ва икки соъсини уч соъга оламиз», деди вакил.
«Ундай қилма! Ёмонини дирҳамга сотиб, яхшисини дирҳамга сотиб ол», дедилар у зот».
Шарҳ: 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони хурмога алмаштириш рибо бўлганлиги учун бир навини сотиб, унинг пулига бошқа навдан сотиб олиш кераклигини вакилга уқдирмоқдалар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Ушбу ҳадисда бир соъ яхши ҳурмони икки соъ ёмонининг эвазига сотиб олишни рибо дейилди. Уни ўнглаш учун эса аввал икки соъни дирҳамга сотиб, ўша дирҳам эвазига бир соъ яхшисини олишни буюрдилар. Шу билан рибодан чиқилди.
Сиз айтган суратда 30.000 бериб бир йилдан кейин 40.000 қилиб қайтарасан дейишингиз бу судхўрлик бўлади, ҳаром ва гуноҳи ҳам оғир бўлади. Буни ўрнига сиз ўша машина олмоқчи киши билан аввало қандай, неча пуллик машина олишини келишиб олинг. Бу ваъдалашув бўлади, сўнг вакил ўзи ёки сиз билан бирга бозорга бориб нақд 30.000га ўша машинани сизга сотиб олинглар. Сўнг аввалги ваъдалашувга биноан, бир йилга унга 40.000га насияга сотинг. Шу билан шаръан ҳалол бўлади, ҳаромдан қочганингиз учун савобга ҳам эга бўласиз. Бу ерда фарқ битта иш ўрнига икки иш қилинган бўлади. Аввал сиз ўзингизга нақдга сотиб олиш, сўнг унга насяга сотишингиз. Ойда қанчадан тўлашини ёки аввалдан неча пулини беришини насяга сотаётганингизда тайин қилиб олаверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat