Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос ҳалол бўлдими?

19:37 / 29.10.2018 | Азиза87 | 636

Ассалому алайкум! Бир таниш аканинг касалманд, қари холалари бўлган. Турмуш қурмаган ва фарзанди йўқ эди. Асосан шу ака ва унинг ака-укалари парвариш қиларди. Холаларининг алоҳида ҳовлиси бўлиб, у аёл вафот этгач (аёлнинг ота-онаси хам йўқ эди, уйни ҳеч кимга васият қилмаган), ҳовлида кўп парвариш қилган шу танишимиз яшай бошлаган. Лекин бундан норози тоғалар (аёлнинг ака-укаси) талашиб орага катта совуқчилик тушди. Ҳозир шу танишимиз ҳам, тоғалари ҳам вафот этишди. Ҳовли танишимизнинг фарзандларига ўтди. Шу иш тўғрими? Шу ҳовлида кимнинг ҳақлари бор? Агар ҳалол бўлмаса энди нима қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар аёл тириклигида уни парвариш қилганларга ҳадя қилиб топширган бўлса ва улар уни қабул қилиб олган бўлишса ўшаларники бўлади. Унинг сурати, аёл уйидан ташқарига чиқиб “Мана шу уй мендан сенларга ҳадя. Қабул қилиб ол” деса “Хўп” деб қабул қилиб олишса, уларнинг мулкига ўтади. Агар “мен вафотимдан кейин сизларга” деса бу васият бўлади, меросхўрлар қийматининг учдан биридан шу васиятни адо этадилар, қолган учдан икки қисми меросхўрларига бўлади. Аёл вафот топганида эри ҳам, ота-онаси ҳам, фарзандлари ҳам бўлмаган ҳолатда унинг меросхўрлари ака-ука, опа-сингиллари бўлади. Икки ҳисса эркакларга ва бир ҳиссадан аёллар берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat