Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамнинг вафотларидан кейин

18:22 / 31.10.2018 | Абдулборий82 | 684
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, отам 1949-йилда таввалуд топганлар. 60 ёшга тўлганларида хаж сафарига бориб келдилар. 2018-йилнинг феврал ойида вафот этдилар. Саволим, нафақага чиққунларига қадар ўқилмай қолган намозларга қандай йўл тутилади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида намоз ҳар бир инсоннинг зиммасига фарзи айндир. Уни ўзи ўқиши шарт, ўрнига бирор нарса бериш билан адо бўлмайди. Фуқаҳолар “шояд фойда берса” деб рўзанинг фидясига қиёс қилиб намозни ҳам фидясини берсин деганлар. Албатта бу намоз ўқишга ҳаракат қилиб, намозларни адо қилиб, лекин қазоларини ўқиб улгурмай ўлиб кетганлар ҳақида. Намоз фидяси деб "Излаш хизмати"дан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat