Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тонгда хуфотонни қазосини ўқиб сўнг бомдод намозини ўқиш

11:32 / 06.11.2018 | Jalolhon | 3807

Ассалому алайкум! 4033-саволга олдин хуфтон намози ўқилади сўнг бомдод дейилган. Буни қандай тушуниш керак. Илтимос янада кенгроқ жавоб берсангиз. Яъни: - Тонгда хуфтонни қазосини ўқиб сўнг Бомдод намозини ўқиш керак бўладими? Бошқа бир пайт яъни кун давомида қазосини ўқиб олса бўлмайдими? Чунки бомдод қазо бўлиб қолиши мумкин ёки жамоатдан қолиб кетиш мумкин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз саволдаги аҳли тартиб деган сўзга эътибор беринг. Аҳли тартиб деб балоғатга етганидан бошлаб бирорта ҳам намозини қолдирмаган ёки қолдирган бўлса ҳам қазосини ўқиб олган кишига айтилади. Улар бирор намозни қолдирсалар вақти кириб қолган намоздан аввал қазосини ўқиб олишлари шарт. Аҳли тартиб бўлмаганлар яъни балоғатга етганидан бери энг ками олти вақт намозни қолдириб қазосини ўқимаганлар ихтиёрли. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat