Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстимдан сотиб олган телефон ишламай қолди

09:42 / 08.11.2018 | Javlon Allabergenov | 1569

Ассалому алайкум! Жавоб учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин. Мен дўстимнинг телефонини 250 долларга сотиб олдим, пулини бир ойдан кейин бераман, деб келишдик. Дўстимдан олган телефонни икки кун ишлатиб, иккинчи куни кечқурун зарядлашга қўйдим, эрталаб туриб қарасам телефон ёнмаяпти. Устага олиб бориб кўрсатдим, уста телефонни ичини очиб “хаааа бу телефон аввал ҳам очилган экан, микросхемалари қиздирилган экан” деди ва яхшилаб текшириш учун ташлаб кетишимни айтди. Мен телефонни ташлаб кетмадим. Учинчи куни дўстимга олиб бориб “телефонингиз шунақа бўлиб қолди, аввал ҳам ичини очдирган экансиз” дедим, “Ҳа фонарини тузаттирганман” деди. “Мана телефонингиз” десам “мен сенга ёниб турган ҳолда берганман, тузаттириб берасан” деди. “Яхши тузаттиринг мен пулини бераман” деб ташлаб кетдим. Дўстим менга телефоннинг ичи очилганини айтмаган, дўстим аввал фонарини тузатган устага телефони ташлаб қўйди тузатишга, орада “телефон ёнди” деди дўстим. Орадан 3 ойча ўтиб, у устада эҳтиёт қисми йўқ экан, бошқа устага кўрсатиб кўр, деди. Бошқа усталарга кўрсатсам телефонни плата деган энг қиммат жойи бузилган экан. Платаси 1 млн сўм экан, дўстим ҳам мен ҳам ибодатдамиз, бир масжидга чиқамиз. Энди дўстим телефонни олганингдан кейин тўртинчи куни қайтардинг, деяпти. Устозлар, шу масалада маслаҳат берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олдиндан айби бўлса ва ўша айб туфайли ишламай қолган бўлса, зарар телефонни эски эгасига бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat