Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол иш

20:02 / 12.11.2018 | Mubosherkhon Nuriddinov | 1733
Ассалому алайкум! Мен Японияда ўқийман ҳам ишлайман. Бу ерда сотувчи бўлиб ойлик иш ҳаққига магазинда ишлайман. Шу дўконда чўчқа ёғи ва гўштидан таёрланган маҳсулотлар бор. Мен шу нарсаларни ва бошқа маҳсулотларни сотаман. Бу маҳсулотларни оладиган одамлар ҳам японлар, яъни мусулмонмаслар олишади. Мени топаётган пулим ҳалолми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мусулмон кишида динига ғайрат қилиш деган нарса бўлиши керак. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани сотиш ҳам унга тегишли ишларда ёрдам бериш ҳам жоиз эмас. Сизни ишга олганларга бу нарса динингизда ҳаром қилинганини айтинг ва тушунтиринг. Ҳиммат ҳам қилингда... Сиз бошқаларни динини ҳурмат қилганингиздек сизни динингизни ҳам ҳурмат қилишга чақиринг. Шунга лойиқ ҳам бўлинг. Истеъмоли ҳаром бўлган нарсани сотиш ҳам ҳаром. Ҳаром иш эвазига олингани ҳам ҳаром. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat