Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўз тегмасин

16:03 / 13.11.2018 | Сайдусмон | 1557
Ассалому алайкум! Аёлларда купрок учрайдиган бир одат бор. Бир нарсани куришса "куз тегмасин, туф туф" деб столли бир четини уриб куйишади. Бу харакат мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу тўғри эмас. Туф-туфлар диндан бехабар ва суннатни билмаганларнинг ишидир. 

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :  ما أنعم الله عز وجل على عبد نعمة ، من أهل أو مال أو ولد ، فيقول : ما شاء الله لا قوة إلا بالله ، فيرى فيه آفة دون الموت رواه أبو يعلى في مسنده 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бир бандага аҳл ёки мол ёки фарзанд неъматини берсаю, у “Маа шаа Аллоҳу лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ” деса ўлимдан бошқа ҳеч қандай офат унга етмайди” деганлар.
Абу Яъло ривояти.
Кўзи бор одам эса бирортасида бирор неъматни кўрса унга зарар етказиб қўймаслиги учун “Маа шаа Аллоҳу лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ” деб қўйсин ва неъмат эгасига барака беришини сўраб дуо қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat