Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумдан қолган маблағ

12:35 / 15.11.2018 | 1151
Ассалому алайкум! Тоғам қазо қилганларига хали кўп бўлгани йўқ. Вафотларидан бир қанча вақт олдин онамлага маълум миқдорда пул маблағини олиб келиб бериб сизда туриб турсин керак бўлганда оламан деб ташлаб кетган эканлар. Оилалари бундан мутлақо бехабар. Тўсатдан вафот этдилар, маблағлари эса оилаларига билдирмаган холатда онам тарафларидан берилган маблағ сифатида ўз маракаларига сарф қилинди. Аммо бу маблағнинг нотўғри сарф қилинганлигидан ман жудаям хафа бўлдим чунки 20 ва йил оши каби маросимларга кетди кўп қисми. Хозирда онамнинг қўлларида яна озгина ўша пулдан қолгани бор. Шунга шу маблағдан ман келин бўлиб тушган вилоятда(Тошкентдан Қўқонга келин бўлганман) масжид қурилишига сарф қилсам бўладими? Ниятим шу маблағдан тоғамга ажри етиб турадиган амал қилишдир. Шу борада манга ёрдам берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша маблағларнинг ҳаммаси тоғангизни меросхўрларининг ҳаққи ҳисобланади. Гарчи улар фосиқ-фожир бўлсалар ҳам. Онангизни ишлатган ҳар бир тийини зиммасига қарз ҳисобланиб, қиёматда тўлаши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat