- Ва алайкум ассалом! 1). Мусо алайҳиссалом қуйидаги оятда келган оятларни ўқиганлар.
قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي
25. У (Мусо) деди: «Роббим, менинг кўксимни кенг қил.
وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي
26. Менинг ишимни осон қил.
وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي
27. Тилимдаги тугунни ечгин.
يَفْقَهُوا قَوْلِي
28. Сўзимни англасинлар.
وَاجْعَل لِّي وَزِيرًا مِّنْ أَهْلِي
29. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер –
هَارُونَ أَخِي
30. оғам Ҳорунни.
اشْدُدْ بِهِ أَزْرِي
31. У билан белимни қувватла.
وَأَشْرِكْهُ فِي أَمْرِي
32. Уни ишимга шерик айла…
كَيْ نُسَبِّحَكَ كَثِيرًا
33. Сенга кўп тасбеҳ айтишимиз учун…
وَنَذْكُرَكَ كَثِيرًا
34. ва Сени кўп зикр қилишимиз учун.
إِنَّكَ كُنتَ بِنَا بَصِيرًا
35. Албатта, Сен Ўзинг бизни кўриб турувчи эдинг».
2). Иймонга келиши билан Аллоҳ таолони танишга ҳаракат қилиш керак. шу билан бирга тақлид қилиб бўлса ҳам намозларни ўқиш керак.
3). Солиҳлар сафига қўшилиши керак. Валлоҳу аълам!