Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаммад исмини қўйиш

11:45 / 16.11.2018 | Obid | 907
Ассалому алайкум! Телеграмда «Муҳаммад исми ҳақида» номли аудио эшитган эдим. У ердаги «домла»ни айтишича «Ҳадислардан: “Ким ўғлонлик бўлса, айтса агар Пайғамбар алайҳиссалоту вассаламни ният қилдим ул зотни яхши кўраман деб фарзандига мени исмимни қўйса агар, ўша туғилган ўғлонни ҳам ўша исмни қўйганларни ҳам Аллоҳ уларни Жаннатга киргазади” дедилар. Иккинчи ҳадисда: кимни қизлари кўп бўлса деса, агар тўғилажак фарзандимни Муҳаммад деб қўяман деса ўша ўғил бўладими, дедилар Учинчи ҳадисдан: “қайси аёлни қорнида бола яшамаса(турмаса) айтса агар туғилажак болани исмини Муҳаммад деб қўяман деса мана шу бола яшаб қолади” дедилар. Бир жамоа ўртасида битта Муҳаммад ўтирган бўлса шу Муҳаммадни Ҳурматидан шу жамоага баракот ёғади дедилар, маслаҳатлар, бизнеслар, шартномалар шунда Муҳаммад деган исм қўшилган бўлса шунда Аллоҳ табарока ва таолонинг баракоти ёғади” дедилар. Ҳикоя этилади: Бани Исроилда бир банда бўлган экан, бир йил гуноҳ, маъсият қилган экан шу оламдан ўтганда, жасадини, аҳлатхонага олиб чиқишган экан. Шунда ҳарзати Мусо(алайҳиссалом)га ваҳий келибти: «Эй Мусо, бандамни аҳлатга ташадилар, уни чиқариб покизалаб жаноза ўқиб кўминг». Ҳазрати Мусо келиб уни аҳлатхонадан чиқарибтилар. Одамлар: ҳазрати Мусо(адайҳиссалом) нима қиласиз, қўйинг, бу гуноҳкор, ифлос инсон эди дейишибти, шунда ҳазрати Мусо(алайҳиссалом) Аллоҳга нидо қилиб бу бани Исроилдаги бандаларинг бир йил гуноҳ қилган деб гувоҳлик беряптику дебтилар. Шунда ваҳий келиб: “Эй Мусо бу бандам гуноҳ қилган эди, лекин бу бандам ҳар гал Таврот очилса Муҳаммад сўзини кўриб қолса кўзи тушса ҳалигини ўпиб кўзига суртарди манашуни ҳурматидан гуноҳини кечирдим, Жаннатдаги минг ҳурга шуни жуфт қилиб қўйдим” деди. Мабодо, Муҳаммад деган исмли ўғлини уршиб қўйса кофир бўлиб, хотини талоқ бўлар экан.» Шу ҳадислар саҳиҳми? Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша домланинг ўзидан сўраш керак экан. Бундай саҳиҳ ҳадис йўқ, келтирганларининг баъзиси тажрибадан маълум бўлса баъзилари исролиётларда келган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat