Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Карз хакида

00:00 / 28.01.2011 | eski savollar | 1538
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракотуху..Шайх Хазратлари бир мусулмон биродаримиз бир масалани сиздан сураб беришни илтимос килганди:Бир киши катта микдорда бошка бир кишидан карз олган уртада воситачи булган . Карз берувчи, Аллох рахмат килсин вафот этганлар.Фарзандлари йук, казо килган кишининг аёли, айтишларича ёмон йулга кириб кетган аёлни узини гузаллик салони, ва мебел салон-магазини бор.Ака укалари у кишини 21 ёшида уй талашиб уйдан хайдаб чикаришган. У Россияга кетиб бой булиб кетган ва шу ерда яшаб казо килган уни шогирдлари Андижонга олиб кетишиб кумишган. Опасини бир угли бор шу болани куп гапирар экан.Менга илтимос килган одам воситачи, карз олувчи хозир пулни беришга тайёр эканлигини айтди.Казо килган одамни хотинини ворис деб олиб унга пул берилса ёмон максадларда ишлатилиши мумкин .Карзни борлигини факат карз берган,карз олган ва воситачи билади.Пул кимга берилса тугри булади…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Марҳумнинг қариндошларини йиғиб уларга берилади. Хотин тўртдан бирга ҳақли. Қолганлар ҳам шариатдаги ҳақларини олади.

Топ рейтинг www.uz Openstat