Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гаровга телефон ташлаб кетиб қайтиб келмади

11:20 / 16.11.2018 | Umid | 2005
Ассалому алайкум! Устозлар, мени тижорат бобида саволим бор эди. Мен тижоратчиман бозорда маҳсулот сотаман. Бир куни мени олдимга бир киши келди маҳсулотимни ҳарид қилди, нархини келишдик. У сотиб олди, лекин олдида пули бўлмаганлиги сабабли менга телефонини қолдириб, пулини кечки маҳал олиб келишини айтди, мен рози бўлдим. Лекин орадан 15кун ўтса ҳамки у келмади. Мен сотган маҳсулот 300.000 сўм пул туради, уни телефони бозорда 850.000 сўм атрофида туради, лекин кейн билсам телефони ишлатишга яроқсиз экан, ҳозирги ҳолатида 200.000 ёки 250.000 сўм атрофида турар экан. Шу ҳолатда мен телефонни ўз ҳисобимдан тузаттириб уни ишлатиб юрсам ёки қиммат нархга (ҳоҳлаган нархимга) сотсам шу топган пулим (300.000 сўмлик сотган маҳсулотимдан ташқари) ҳалол ҳисобланадими? Мен телефонни ўз ҳисобимдан тузаттирсам ҳамда уни анча муддат кутсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тузаттириб, тузаттирган ва ўз сотган нарсангизни яъни 300.000 ҳақингизни олиб қолганини эгасига қайтаришингиз керак бўлади. Мабодо танимасангиз ёки топишни мутлақо иложиси бўлмаса ортган пулни уни номидан садақа қиласиз. Топилганида ўша пулни эгасига берасиз. Уламолар қанча кутиш керак деган саволга бир йил деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat