Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида бир нечта савол

15:54 / 16.11.2018 | Sardor Niyazov | 979
Ассалому алайкум! Жамоат намозида имомнинг олидидаги сутра ҳамма жамоатга кифоя қилинади дейилган. Саволим бизда жума намозлари масжид сиртида ўқиётган тарқоқ холда ўқишади. Аниқлаб айтсак бир гурух бир ерда иккинчиси ўртада одамлар ўтадиган ёлни ташлаб улардан узоқда бир гурух бўлиб ўқишади. Ваҳоланки шундай гурухларга асосан намозга кеч келган инсонлар келади. Саволим шундайки агар 2-ракъатга келган бўлса имом тугагандан кейин қолган 1 ракъатни ўқиш учун олдида аввалдан сутра қўйиш керакми ёки имомнинг намоз бошламасдан олдинги сутраси кейин келиб қўшилган жамоатларга ҳам кифоями? 2). Бу ерда 2 саволга ҳам жавоб берсангизлар мақсадга мувофиқ бўларди? Биз Қозоғистонда жума куни 4 ракъат суннатдан кейин азон айтилиб имом минбарда арабча хутбани бошлайди. Бу хутба бошланганда масжидга келган инсон хутба тишлаши вожиб бўлгани учун суннат намозини кейинга суриб хутба тишлагани афзал деб биламан. Аммо 1-арабча хутбадан кейин имом яна қозоқ тилида 10 минутда хутба қилиб, ундан кейин "Самиуд дуа" деб дуо қилиб, 2-хутбани бошлайди. Бу ерда ўша 10 минут арабча эмас балки бошқа тилдаги хутбани тишлаш ҳам вожибми? Шу вақт ичида суннат намозининўқиб олиши жоизми? Чунки у хам азондан кейин килинган хутба эмасми? Шу масалада 2-саволим мен Ўзбекистонда қандай эканини билмайман аммо Қозоғистонда шундай деб саволни сизлардан сўраябман. Бир одам ҳамма ўз муфтиятидан сўраши керак деб айтади. Бошқа ернинг муфтияти бошқа халқ учун жавоб бера олмайди деб айтади. Аслида ҳам шундайми? Ахир 2 халқда ҳам бир хил-ку. 3). Жамоат намозига кечикиб келган инсон қолган намозини қандай тартибда ўқийди? Масалан. Шом намозининг 3-ракъатига улгириб келган инсон саломдан кейин туриб, қолган 2 ракъатни ўқиш учун сано дуосини ўқиб худди биринчи ракатдаги каби зам сура каби ўқиб, кейин яна қадага ўтирадим ёки 2 ракатни хам ўқиб бўлгандан кейин қадага ўтирадими? Иккинчи вазият агар хуфтон намозининг охирги яъни 4-ракъатига келган инсон, саломдан кейин аввал қайси ракъатни ўқийди, бир одам аввал 4-ракъатни ўқиб бўлиб, кейин 1 ва 2-ракъатни ўқийди деб айтган. Шу масаларда қандай йўл тутамиз? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). http://fiqh.uz/maqola/454 
2). Кейинги қўшилганларга ҳам сутра.
3). У ватда ҳам суннат ўқилмай туради.
4). Фитна чиқмаслиги учун шундай дейилади.
5). Шом намозининг 3- ракъатига улгириб келган инсон саломдан кейин туриб, қолган 2 ракъатни ўқиш учун сано дуосини ўқиб худди биринчи ракатдаги каби зам сура каби ўқиб, кейин яна қадага ўтиради. Аттаҳийятни ўқиб туради, бир ракъатни зам сура билан ўқиб тугатади.
6). Санодан бошлаб 1 ракъат ўқиб ўтиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat