Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Карз сурашяпти, кайтишига кузим етмаяпти. 11-та савол.

00:00 / 25.04.2007 | eski savollar | 1264
Ассалому Алайкум шайх хазратлари! Аллох таоло Сизу, биздан рози булсин. Илтимос куйидаги саволларга жавоб берсангиз. Олдиндан рахмат?1. Аллох каерда? Имом домламиз Аллох таоло маконга мухтож эмас Ла макон деб жавоб берди.2. Саррофлар булар бир давлат пулини иккинчи бир давлат пулига алмаштирувчиларми? Агар шундай булса бозордаги валютчиклар устига 0,5%, 1% фоиз куйишади бу халолми?3. Нима килишини билмай иккиланаётган одам нима килиши керак. Кандай масала булса хам. 4. Россияда ресторанда ишласа буладими, бухгалтерия ёки хужжат юритиш сохасида.5. Яхши курган якин одамларингни динга чакирсанг кибрда айблашади ёки замондан келиб чикиб жавоб беришади. Асосийси хаммаси Аллохга ишонишади ва кечиришига хам. Яна бошка бировлардек катта гунохлар килишмаганини, бировга зарари йуклигини айтишади. Нима килиш керак?6. Бировга РАХМАТ дейиш хам ширк деган тушунчалар бор, буни кандай тушунайлик?7. Дастурхондаги таомни олиб куймай дуо килса буладими?8. Фолга ишонма, фолсиз хам юрма деган гапни кандай тушунайлик. Узи бу гапни одамлар каердан олишган.9. Ёлгон сузлаш катта гунохлигини биламиз, аммо иш жараёнида рост гапни тушунтириб булмаганда ёки кунгил колдирмаслик учун беозор ёлгон деп гапирса буладими?10. Пулим бор, карз сурашяпти кайтариб беришига кузим етмайди борлигини айтсам бермай иложим йук нима килиш керак? Пулим йук десам буладими?11. Витр намози учинчи ракатида Фотихадан кейин хар доим ихлос сурасини укийман бу тугрими?Субханаллох, Алхамдуллилах, Аллоху Акбар, Ла илаха иллаллох.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Имом домланинг гаплари тўғри.2, Саррфлик ҳалол касб.3, Истихора намозини ўқиши керак.5, Бошқа иш бўлмаса, бўлади.5, Бу катта хатодир. Агар Аллоҳга ишонганлари рост бўлса, Аллоҳнинг айтганини қилишлари керак. Аллоҳ бировга зараринг йўқ бўлса, ибодат қилмай юравер деган эмас. Балки ҳаммани, ҳатто Пайғамбарларни ҳам ибодатга чорлаган. Аллоҳнинг айтганида юрмай туриб Унинг кечиришига қандай умид қилишади?!6, Бу ҳаддан ошиш ва адашувдир. Бунақа гапларни айтувчилардан йироқ бўлинг.7, Бўлади.8, Бу гапни тушунманг. Буни айтганлар уни ҳаводан олганлар.9, Бўлмайди.10, Бору, аммо бермайман, денг.11, Тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat