Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шароб ичишга динимизда рухсат берилганми?

15:11 / 16.11.2018 | Сабина | 2759
Ассалому алайкум! Шароб (ароқ) динимизда харом хисобланиб уни истеъмол қилиш тақиқланган дея бир киши билан бахслашиб қолдик ва у менга Қуръонда шароб ичишга рухсат берилган деган гапни айтди ва мен билан узоқ бахслашди. Шу тўғрими? Яъни Қуръонда шароб ичишга рухсат берувчи жумла келтирилганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар бир маст қилувчи ичимлик ҳаром десангиз тўғри бўлади. Чунки қиёматга яқин инсонлар ҳаромнинг номини ўзгартириб истеъмол қилишни бошлайди деган ривоятлар келган. Сиз шаробдан нимани ирода қилганини сўранг. Агар маст қилувчи деса очиқ-ойдин ҳаром. Маст қилмайдиган ичимлик деса ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat