Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафсга алданиб қолиш

17:36 / 16.11.2018 | SHOKH JAKHON KAYUMIY | 465
Ассалому алайкум! "Рисолатул Қушайрия" нинг 1-дарсида ушбу мазмундаги ҳадисни эшитиб қолдим: "Илмни нега ўргандинг деб сўралганда, банда жавоб берибди "Илмни тарқатиш ва Аллоҳнинг розилиги учун" Шунда ўша бандага айтилибди "Йўқ, сен илмни обрў учун, мухолифларингни енгиш учун ва ҳоказолар учун ўргандинг. Буни дўзахга улоқтиринглар"". Савол: Демак банда ҳаёти давомида, ўзини ўзи алдаб яшаши, яхши ва савобли амалларини яхши ниятда қилиб юрибман деб ўйлаб лекин аслида қалб холатини ўзи билмасдан дунёдан ўтиб кетиши ҳам мумкин эканда? Эртага бундай холатга тушмаслик учун нима қилиш керак? Мен ҳам ўзимни-ўзим алдаб яшамаётганимнинг далили ёки белгиси нима? Шу бандани холига тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак. Шу ҳақида кенгроқ тушунтириб берсангиз.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон саломатлигини текширтириш учун докторларга борганидек нафсининг тазкия қилиш ва руҳий тарбия олиш учун ҳам руҳий тарбия устозларининг ҳузурига бориши керак. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ "Руҳий тарбия", “Тасаввуф ҳақида тасаввур”  китобларидан руҳий тарбия устозлари қандай сифатда бўлиши кераклиги ҳақида ёзилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat