Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Енгиллик ҳақида

18:22 / 17.11.2018 | Muhammad Sodiq | 768
Ассалому алайкум! Мени бундан бир неча йил олдин авто ҳалокат сабабли икки оёқларим деярли ишламай қолган. Ўзимнинг ихтиёримсиз авратимдан доимо сийдик томиб туради. Аврат жойимга сийдик чиқиб кетиши учун махсус мослама ўрнатилган. (3-4 дақиқа сийдигимни ушлаб тура оламан холос) Бундай холатда албатта ҳар бир намозга алоҳида таҳорат олинишини биламан. Уйда бўлса аёлим оёқларимни ювиб қўяди. Мен ишлайман. Иш жойимда эса таҳорат қилишга ва таҳоратда оёқларимни ювишга қийналаман. Бирор бир кишига оғирлигим тушишини хоҳламайман. Бир оғиз сўз айтсам таҳорат қилишимда менга ёрдам беришади аммо қалбим бошқаларга оғирлигим тушаётгани сабабли таскин топмайди. Ибодатимга салбий таъсир қилишидан қўрқаман. Албатта ислом дини енгиллик дини. Менинг бундай холатимда ибодат қилишим учун бирор бир енгиллик борми. Ёки иш жойимнинг ўзида таяммум қилиб намозимни адо қилсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатингизда таяммумга рухсат йўқ. Чунки ўтирган ўрнингизда оёғингизни ювиб қўядиган одам бўлатуриб таяммум қилмайсиз. Бошқаларга оғирлигим тушмасин деб ибодатни тарк қилиш шайтоний фикр. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat