Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй масаласида

00:00 / 31.01.2011 | eski savollar | 2883
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари.Саволимни беришдан олдин,бу ҳақда берган жавобларингизни ҳаммаисни о'қиб чиқдим.О'йлай-о'йлай,ко'нглим то'лмасдан,о'з вазиятимизни сизга ма'лум қилган ҳолда саволимни беришга қарор қилдим.Мабодо,такрор келибди деган фикрга борган бо'лсангиз,мени ма'зур тутинг.2-3 кундан бери шу ҳақда о'йлаб(ётсам ҳам,турсам ҳам шуни о'йладим),аниқ бир жавоб тополмадим.Масала шундай:Биз чэт давлатда яшаймиз.Бу ерда ҳали ко'п йиллар қоладиган ҳолатдамиз.2та фарзандимиз бор.Табиийки,оиламиз катталашгани сари уй-жой масаласи ҳақида ҳам жиддий бир қарорга келиш пайти келяпти.Ҳозирги кунда ко'пчилик қатори ижарада яшаймиз.Ижара пули ҳам анчагина қиммат.Оилада фақат ҳо'жайиним ишлайдилар.Болалар катталашгани сари ҳаражатлар ҳам ошиб боряпти.Шу ва ба'зи сабабларни ҳисобга олган ҳолда,о'зимиз уй сотиб олсак дегандик.Лекин,минг афсуски,биз яшаб турган ажнабий давлатда нақдга уй сотиб олиш жудаям муаммо экан.Уйлар роса қиммат.(80-100-200минглар...)Шунинг учунми,деярли барча аҳоли кредитга(агар шундай аташ то'г'ри бо'лса) уй олар экан.Сизга,ма'лум бо'лса керакки,бу ҳолат ҳозирги кунда о'з Ватанимизда ҳам бор.Бизда ҳар қалай,ер сотиб олиб ҳам,1-2йил давомида уй қуриб олса бо'лади.Бу чэт давлатда эса,на қарзга ёки нақд пулга ер сотиб олиб,уй қура оласан,на уйни о'зини ола олмас экансан.Банклари билан келишишни эса умуман имкони ё'қ.Бу борада ҳо'жайиним ҳам суриштирган эканлар,ба'зи бир уламоларнинг,айнан чэт давлатдаги шундай ҳолатдагилар,фақат яшаб туриш учун(бизнес учун эмас) уй олишга руҳсат берилган экан.Айнан қайси уламолар,ёки қай даражада руҳсат эканлигини айнан билмайман.Шу сабабми,бошқа миллатдаги мусулмон биродарлар ҳам шу усулда уйлар олишган экан.Я'ни,уйни умумий баҳосидан 20%и олдиндан берилади,қолган сумма эса,йиллар давомида,ма'лум суммадан бериб борилади,ва устига келишилган фоизни қо'шиб.Бундан бошқача усулда уй олишни бу ерда умуман имкони ё'қ.Бу эса ойлик ижара ҳақидан ҳар қалай арзонроқ бо'лади.Ҳам йиллар давомида ижарама ижара ко'чиб юришлик бо'лмайди.Биз ҳам шу ҳақда о'йлаб юрган кунларимиздан бирида,арзонроқ,жойи ҳавфсизроқ жойдан уй чиқиб қолди.Ҳо'жайиним шошиб қолдилар.Аввалига ундан ҳам арзон қилмаса керагу,барибир ҳам янаям арзонлатинглар деб со'радим дедилар.Кутилмаганда,улар,ҳо'жайинимни таклифига рози бо'лишди.Ҳо'жайиним ҳам яшаб туришимиз учун олишимиз жоиз эканку деб,о'ша уйни олишга қизиқиб кетдилар ва шартнома имзолаб келибдилар.Мени эса барибир,ич-ичимда,жоизмикан-а деган савол тураверяпти.Мана,эртага учрашиб,улар билан олди-сотдини охирлаб келишади ва Аллоҳ насиб қилган бо'лса,биз уйга ко'чиб борсак бо'лади.Биламан,сиздан жавоб олишга эртагача улгурмайман.Сиз билан шаҳсан бог'ланишга эса имкон ё'қ.Шундай бо'лсада,ко'нглим таскин топмай сизга савол беришга аҳд қилдим.Ва сиздан ҳам бизни ҳолатимизни кенгроқ тушунганингиз ҳолда,жавоб беришингизга умид қиляпман.Билмадим,эртага нима бо'лади,нима қо'яди.Уйни олиш насиб қиладими,ё'қми,чунки ҳаммаси эртага ҳал бо'лади.Аллоҳга тинмай дуо қиляпман.Ҳайрли бо'лса,ҳақиқатдан ҳам жоиз бо'лса насиб қилгин,лекин жоиз бо'лмаса,биздан уни йироқлат,маҳрум қил деб.2марта истиҳора намози ҳам о'қидим,билмадим,бирор қарор қилмадим.Лекин,ич-ичимда уй менга ҳам ма'қул бо'либ турибди.(балки бу шайтоний нафсни ишидир)Ҳо'жайинимга;"Ҳамма мусулмонлар ҳам оляптию-а?"-деб о'зимни овутиб ҳам қо'яман.Ҳо'жайиним ҳам:"Лекин ҳамма о'зига жавоб беради,улар қиляпти деганимиз,биз ҳам қилишимиз керак дегани эмас"- деяптилар.Аммо уйни олиш фикридан қайтганлари ё'қ.Билмадим,иккиланиб оляптиларми,ёки жоиз деганга аниқ ишониб оляптиларми,қалбларидаги менга қорон'гу.Ёки уйни яшаш учун оляпмизу деб ҳотиржаммилар...Аллоҳга аён.Улар ҳам тақволи инсонлар.Ко'п бора буни суриштирдим,исломий банклар қидирдим деяптилар.Исломий банк ҳам ё'қ бу ерларда.Барибир шайтон бор,ҳо'жайиним ҳам адашишлари мумкинку,деб о'йлаяпман ҳам.Исломда ко'п нарсаларга енгиллик бор,балки ҳақиқатдан ҳам бу жоиздир.Мен аниқ билмаганим учун,ҳам оилада эр раҳбар бо'лгани учун ҳам ҳо'жайинимга то'хтаб туринг деёлмадим.(г'ишт қолипдан ко'чиб бо'лди ҳам)Шайҳ ҳазратлари,сиз бу борада нима дея оласиз?Шу ҳолатда жоизлик қанчалар то'г'ри.Аллоҳ дуоларимни беҳожат қолдирмаслигига умид қилиб,ҳайрли бир ё'лни бизга насиб қилишини,о'з уйимда иймоним ҳаловат топиб,яйраб-яшнаб юришни истайман.Адашгувчи,гуноҳкорлардан қилмасин.Жавобингиз учун ташаккур.Қисқача тушунтирмай,ко'п ёзиб юборганим учун,ёки саволни ното'г'ри берган бо'лсам ма'зур тутинг.Масалани атрофлича то'лиқ тушунишингизни истадим.ИншаАллаҳ,сиз сабабчи бо'либ,гуноҳлардан сақлансак.Ассалому алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Европа фатво кенгаши сиз айтган ҳолатда ўша ерларда яшаб турган мусулмонларга уй сотиб олиш жоиз деган фатвони чиқарган. Бу кенгашга Шайх Юсуф Қаразовий раислик қиладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat