Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кибр эмасмикин

10:58 / 23.11.2018 | Abdumalik | 2205
Ассалому алайкум! Синфдошларим чойхоналарга чақиришди, авваллари борар эдим. Баъзи диний илмларни ўрганган сарим синфдошларим кўзимга бошқача ёмонроқ одамлардек кўриниб кетишади баъзида. Чойхонага бормасликнинг сабаби синфдошларимни муомаласи яхши эмас, сўкниниб, бехаё гапларни гапиришади уларни хулқи манга ёқмийди. Шу сабабдан боргим келмайди. Диний илмларни масаларни ўрганганим сари базида синфдошларим дўстларимдан узоқлашиб қолмоқдаман. Бу кибр эмасмикин, лекин мен дунёқараши фикрлаши хулқи менга тўғри келмайдиган одамлар билан дўстлаша олмайман. Номигагина гаплашиб юришим мумкин, лекин калин дўст бўлолмайман. Чунки уларни фахш гаплар гапириши сўкиниши бир уят бехаё сўзларни кўп гапириши менга ёқмайди. Бу кибр эмасмикин, ўзимдаги холатни тушуна олмаяпман. Синфдошларим менга ёмонлик қилишмаган, лекин хулки муомаласи яхши бўлмаган синфдошлардан узоқлашиш кибрга кирмайдими? Агар уларга яқинлашсам мени улар “ха қори ака, ха домла” деб аташи, истехзо қилиши ёки улар фахш гапларни айтишса бу гапларни тинглаб улар билан ўтириб гунохга шерик бўлиш эхтимоли бор. Маслахат беринглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай вақтда “Мени касофатимга улар бирор балога учрамасинлар” деган фикрда бўлсангиз қалбингизга кибр ораламайди. Чунки сиз жоиз эмаслигини билиб улар билан ўтирган бўласиз. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: 

 وَإِذَا رَأَيْتَ الَّذِينَ يَخُوضُونَ فِي آيَاتِنَا فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ حَتَّى يَخُوضُواْ فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ وَإِمَّا يُنسِيَنَّكَ الشَّيْطَانُ فَلاَ تَقْعُدْ بَعْدَ الذِّكْرَى مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ۝ 

68. Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!
Иймон масаласида зид бўлган қавм билан бирга ўтириш, унс-улфат топиш осон иш эмас. Айниқса, ўша кофирлар мажлисда Аллоҳнинг оятларини масхара қилаётган бўлсалар, уларнинг бу истеҳзоларини тинглаб ўтириш ҳеч тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «золим қавмлар» – мушрикларнинг ўшандай мажлисларида ўтиришларини ман қилмоқда.
«Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир».
Демак, ундай қавм қурган мажлисга яқинлашиш ҳам мутлақо мумкин эмас. Агар гап нима ҳақида кетаётганидан бехабар ҳолда ёки ушбу амри илоҳийни унутиб қўйиб, улар билан ўтириб қолинган бўлса,
«Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!» деган кўрсатмага биноан, у мажлисдан дарҳол туриб кетиш лозим. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat