Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устоздан холис ечим сураб ...

00:00 / 31.01.2011 | eski savollar | 916
Бисмиллаахир Рохмаанир Рохийм!Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!Мухтарам Устоз, Шайх Хазратлари,Аллох субханаху ва таъолога Уз макомига яраша хамд ва шукроналар булсин, биз бандаларига Сиздек забардаст олим, хак дийни Ислом пешвоси, Устоз ила бизни сийлади ва рахматидан бахраманд килди. Хеч ажаб булмайдики, Ул Буюк Зот, яратган Эгамиз, сизни сабаб килиб, биз бандаларини хак йулда бардавом булишимизни насиб этса, инша Аллох!Сизга ижозатингиз билан бир вазият, айни дамда куп ва хуп сураладиган, яъни уйланишда ота-онанинг ризолигини олишга оид масала юзасидан мурожаат этмокчиман, ва иншааллох, беражак жавобингизни ота-онам ва уларга сузи утадиган биродари-азизларимизга хавола килмокчиман! Сизга, аввалги никох маросимига оид саволимдан яхши маълумки, узим истаган, ният килган солиха, дийн ва дунё таълимоти чукур эгаллаган, шариат ахкомларини тукис бажаришга киришган ва хар ишида Аллохни ризолигини кузлаб иш тутишни узига максад ва дастурул-амал килиб олган кизни уз никохимга олишликка ахд килдим, ва буни у кишини узига хам аён этдим. Агар ота-оналаримиз рози булишса, таклифимни кабул килишларини билдирдилар. Зотан, Пайгамбаримиздан келган хадисга оид айнан дийндор ва дийнимни ярмига эгалик килишимда сабабчи буладиган жуфту-халолни Аллох камина ожиз бандасига етказди, деган умидда ва ишончдаман. Лекин бу хушхабарни ота-онамга етказганимда ва киз борасида маълумотларни етказганимда кескин равишда каршилик курсатдилар ва хамон курсатиб келишмокда, уларнинг бундай килишларига куйида узимга маълум булган омиллар сабабчи булмокда, булар:1. Киз бизнинг саййидлар наслидан эмаслиги;2. Тошкентдан эмаслиги, урфларимизни тушунмаслиги;3. Ёши менга нисбатан бироз катталиги;4. Булажак никохимизни ва ундаги олди-берди ишларини уларни хою-хавас, мавжуд урф-одатлигига зид равишда утказмокчилигим ва хоказо.Субханааллохи, ахир юкорида келтирилган бирорта омиллар, шаръий хисобланмайди, нега уларга амал килишим ва кунишим лозим булади? Валлохи, агар у кизга уйланишим учун зид келадиган ягона шаръий асос келтирсалар эди, у азиз кишиларим хакки-хурмати, сузсиз кабул килган булар эдим. Ота-онамни хурмат киламан ва шаръий доирада буюражак барча курсатмаларини бажаришга, розиликларини олишга тайёрман, лекин уша доирадан ташкарида булса, узримни чиройли суратда айтишга харакат киламан. Айтишигшиз мумкин, сабрли булинг, деб, лекин айни холатим уйланиш каминангиз учун вожиб амал даражасига чикканлиги, ва агар ортга сурар булсам, хаёлларимни, фикру-зикримни такрор шайтон васвасаси эгаллашидан, бунинг окибатида зикримга, намозимга, ундаги хушуъимга, урганайётган Куръон илмимга, килаётган ишимга, куйингки, рухиятимга салбий таъсир утказишидан жуда куркаман ва бу каби холатлар аввал бошимдан утганлигини хам Сизга ошкор киламан. Аммо, уларга шу пайтга кадар холатимни, эзгу кароримни хадисларни намуна килиб булсада курсатаётган карши омиллари аслида бехуда эканлигини тушунтирсамда, хеч кор килмаётир.Устоз Жаноблари, мусофирчилик хаёти мен учун Аллохнинг рахмати булди, аслида нега яратилганимни, яшашдан асл максад не эканлигини билдирди, фикрлашим, юриш-туришимда, амалларимда, тушунчаларимда, олдимда куядиган режа-максадларимда, куйингки, хаётга карашимда узгариш, портлаш, бурилиш содир булди, бунга Аллох сиздан рози булсин, Ул Зотнинг ёрдами билан ёзаётган, айтаётган китоб-маърузаларингиз, форумларда билдираёган жавобларингиз, курсатмаларингиз гоят ахамиятли урин касб этаётир. Шу зайилда кетишни, бу йулда Аллохни Узидан кумак сураган холда собит булишликни, турли гунохлардан тийилишимда, бардавом булишимда илми, катъияти, тажрибаси билан хисса кушоладиган умр йулдошим булишини нихоятда хохлайман, токи баробар Аллохни розилигини топайлик, якинларимизни, бошкаларни хидоят йулига тушиб олишларида сабабчи булайлик, солих ва солиха фарзандларни вояга етказайлик, иншааллох!Шайх Хазратлари, азиз инсоним, бу чигал вазиятимни Сизга билдириб, кимматли вактингизни олганим, безовта килганим учун маъзур тутгайсиз ва замонингиз булганда жавобингизни билдиришингизни илтимос ила сурагум, токи у билан мен, оилам тугри хулосага келайлик, хеч адашиб, узларимизга зулм килувчилардан булмайлик! Бу масалани бевосита рухсатингиз ила хузурингизга ота-онам билан бирга бориб, билдириб, фикрингиздан бохабар булишимиз мумкин эди, бирок, юртдан йирокдалигим бунга тускинлик килади.Аллох таъоло килаётган амалларингиз савобларини купайтириб номаъи-аъмолингизга ёзишини, умрингиз зиёда, бундан хам барокатли булишини сураб хаккингизга дуо киламан, ва Сиздан хам бизнинг хаккимизга дуо килишингизни сураб коламан.Чукур эхтиром ила,Фахриддин Рустамхужа углиВа ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фикрларингиз тўғри. Сиз ота-онангизни кўндиришда уларга тасири ўтадиган одамлардан ёрдам сўранг. Аллоҳдан кўмак сўраб дуода бўлинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat