Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировни устидан пул олиш

10:42 / 23.11.2018 | Abbosbek | 2584
Ассалому алайкум! Агар бирор одамга кунлик иш топиб бериб хар кунлик иш хаққидан ўзини рози қилиб бир қисмини олиб туриш халол бўладими ёки ўзи рози бўлса хам харомми? 2). Бордию розиман деб айтиб пул берсаю ичидан норози бўлса буни зиёни бўладими? Бу бировнинг хаққини ейиш хисобланиб қолмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Аввало ораларингизда вакиллик шартномаси ва тайин қилинган иш ҳақи бўлиши керак. Яъни ўша одам сиз билан иш топиб беришга келишиб, ўша топгани учун унга муаййан бир хизмат ҳақи белгилаш керак. Хизмат ҳақини белгилаганда инсоф қилиш керак. 

2). Зиёни бўлади. Рози бўладиган даражада белгилаш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat