Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сайтга савол бериш одоби

08:26 / 24.11.2018 | Makhmud Bahodirzada | 766
Ассалому алайкум! Устозлар, мен бу сайтни анчадан бери кузатаман. Ўзимга кўп яхши малумотларни топаман. Аммо берилаётган саволлар орасида жуда ҳам майдалашиб кетган масалалар талайгина. Ва табиийки бу масалада ҳам сиз устозлар ҳукм қиласиз ва ўқиган барчага амали вожиб бўлади. Шунақа майда саволларни бериш билан "динни ўзига қийинлаштириб олиш" деган тушинча орасида боғлиқлик борми? Бази саволлар борки шунчаки савол бериш учунгина берилган ҳолос, ҳуддики теша тегмаган мавзуни топаман деб бачканалашиб кетади. Ундан бир манфаат етмайди, лекин фатво олинади. Яна бир тоифа савол берувчилар борки берган саволини ҳукмини бажара олмайди. Айниқса топиб олинган ва ташлаб кетилган нарсалар ҳукмини сиздан талаб қиладилар. Фатволар барчаси эгасини топиб бериш билан тугаган. Лекин у инсонлар ўша кундан бошлаб эгасини қидираётганига шубҳам бор. Хуллас шунга ўхшаш саволларни беришни ғулуга кетиш деб аташ мумкинми ёки қийналган ҳар қандай мавзусини сизга йўллаб фатво олгани афзалми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Саволларнинг жуда кўпи ноўрин ва такрорий, баъзилари биздан бошқалардан ҳам сўраб биладиган даражада. Масжид имомлари ҳам яхши биладиган масалалар ҳам бор. Инсоннинг асабини бузадиган саволлар ҳам кўп. Оммага кўрсатилмасдан ўчириб юбориладиганлари қанча. Баъзи устозларга шу борада маслаҳат солганимизда “Халқимиз диндан шунчалар узоқлашиб кетган эди, сабр қиласизлар ва савоб умид қиласизлар, савол берувчилар ҳақида яхши гумон қилиб қўяверасизлар. Саҳобалар даврига қаранг, бир аёл келиб қоним тўхтамайди деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. У зот “Қон тўхтатадиган бирор нарсани қўйиб ол” дедилар. “Қандай қилиб қўйиб олай” деди аёл, у зот “Отни калласига юган соолингандек қилиб ол” дедилар. Шунда ҳам яна савол берди, оналаримиздан бирлари ўзларига тортиб “Буёғини мен ўзим ўргатиб қўяман” дегандек қилдилар. Ҳозир ҳам аҳвол шу, шояд ўзларингиз ҳам изланиб илмингиз зиёда бўлса, уларнинг дуолари туфайли яхши амалларингиз зиёда бўлса ва саҳобаларнинг ҳолатлари ўнгланганидек келажакда халқимизнинг ҳам ҳолати ўнгланса” дедилар. Биз ҳам шуни умид қилиб қоламиз. Савол берувчилар муҳим, зарур саволларини берсалар ва унга берилган жавоблардан ўн минглаб, юз минлаб одамлар фойдалансалар ўшанча инсоннинг фойдасидан камитмаган ҳолатда уларга ҳам савоб бориб туради. Шунингдек бефойда, зарарли савол берсалар ўшанча инсоннинг дуоибадидан эҳтиёт бўлишлари керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat