Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрдаги савол жавоб.

04:29 / 25.11.2018 | Xadyatillo | 2206
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бугунги кунда интернет тармоқларида тарқалаётган қабрдаги савол жавоблар яъни: Қабр! Савол- Жавоби! 1) Роббинг ким..? 1) Роббимиз Аллоҳ...! 2) Дининг қайси..? 2) Диним Ислом...! 3) Пайғамбаринг ким..? 3) Пайғамбарим Муҳаммад(сав)...! 4) Китобинг қайси..? 4) Китобим Қурони Карим...! 5) Тилагин нима..? 5) Тилагим Иймон...! 6) Қибланг қайси..? 6) Қиблам Кабатуллоҳ...! 7) Миллатинг қайси..? 7) Иброҳим Ҳалилуллоҳ милатти...! Мазхабинг қайси..? Имоми Азам Абу Ханифа Мазхаби...! 9) Дöстларинг ким..? 9) Дöстларим Чоҳор ёрлар...! 10) Улар кимлар..? 10) Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрат Усмон, Ҳазрат Алидир...! 11) Қачондан бери мусулмонсан..? 11) Ал-Мисоқдан бери...! 12) Алмисоқ нима..? 12) Аллоҳ таоло руҳимизи яратиб улардан фада олган кун...! 13) Этиқодин қайси..? 13) Аҳли суннат вал жамоат этиқоди...! 14) Кимни яҳwи кöрасан..? 14) Аллоҳ таолони...! 15) Ундан кейнчи..? 15) Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳисни...! 16) Ундан кейнчи..? 16) Ота Онамни...! 17) Ундан кейнчи..? 17) Барча Мöминларни...! 1 Сени ким яратган..? 1 Аллоҳ таоло...! 19) Нима учун яратган..? 19) Öзига ибодат қилиw учун...! 20) Ибодат дигани нима..? 20) Ибодат Аллоҳнинг айтканлари учун...! 21) Иймон калимасини айтин...? 21)Ла илаха иллолоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ...! 22) Маъноси нима...? 22) Аллоҳдан öзга илоҳ йöқ Муҳаммад алайҳис унинг элчиси... Шу каби гаплар шариатимизда борми ростан хам шу саволлар қабрда сўраладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда қуйидагича келади. 

عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمُسْلِمُ إِذَا سُئِلَ فِي الْقَبْرِ يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، فَذَلِكَ قَوْلُهُ:  يُثَبِّتُ اللّهُ الَّذِينَ آمَنُواْ بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ:  يُثَبِّتُ اللّهُ الَّذِينَ آمَنُواْ بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ، قَالَ: فِي الْقَبْرِ إِذَا قِيلَ لَهُ: مَنْ رَبُّكَ؟ وَمَا دِينُكَ؟ وَمَنْ نَبِيُّكَ؟  

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон қабрида сўралса, «Лаа илааҳа иллаллоҳу. Ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деб шаҳодат келтиради. Ўша «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур», деган қавлидир», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизийнинг лафзида:
«Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур». Қачон қабрда унга «Роббинг ким? Дининг нима? Набийинг ким?» деб айтилганда» дейилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

Яна бир ривоятда “Нима амал қилдинг” деб ҳам сўралиши келган, қолгани йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat