Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

СУННИЙ АКИЙДАЛАР КИТОБИДАН САВОЛ

00:00 / 03.02.2011 | eski savollar | 745
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Сизнинг тавсиянгиз билан хозирда "Сунний акийдалар" китобини укимокдаман. Укиш мобайнида саволлар тугилиб туради. Мен тушунмайдиган жойларини сиздан сурамокчиман. Китобнинг 16-бетидан иктибос: "Аҳли Сунна ва жамоа мазҳабининг икки катта имомларининг ақийдаларини солиштириб кўрган шайх Муҳаммад Абдуҳу икки томон ўттизга яқин масалада хилоф қилганларини, аммо аксари уламолар бу хилофлар фақат лафзда экани, жавҳар эса тамоман бир-бирига ўхшаш эканини таъкидлашларини қайд қилган.Баъзи муҳаққиқ уламолар ал-Мотуридий билан ал-Ашъарийнинг ораларида асосан учта масалада хилоф борлигини айтадилар. Биринчиси ал-Ашъарий ҳолни нафий қилади ва шунинг учун унинг фикрича сифати зоидалар йўқ ҳисобланади. Ал-Мотуридий эса уларни собит дейди.Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи, таквийн сифати бор, у ҳар бир махлуққа шомил сифатдир, дейди. Ал-Ашъарий бу номдаги сифат йўқлигини айтади."Иктибос тугади.1-Савол: "Биринчиси ал-Ашъарий ҳолни нафий қилади ва шунинг учун унинг фикрича сифати зоидалар йўқ ҳисобланади. Ал-Мотуридий эса уларни собит дейди." деган жумлаларни тушунмадим. - ҳолни нафий қилиш, ҳол нима? Бу Аллохнинг сифатларими?-сифати зоидалар кандай сифатлар?2-савол: "Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи, таквийн сифати бор, у ҳар бир махлуққа шомил сифатдир, дейди. Ал-Ашъарий бу номдаги сифат йўқлигини айтади."- Аллохнинг таквийн сифати кандай сифат?- У хар бир махлукка шомил сифатдир, дегани нима? Кимматли вактингизни ажратиб саволларга жавоб берганингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ақоид илмида “ҳол” сифат билан Зотнинг орасидаги нарса. Исбот ва нафий қилиш ушбу нарсанинг ҳақида бўлган.- Таквийн сифати дегани “Кун” – “бўл” деса нарсаларнинг пайдо бўлишини англатади. Яъни, ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг “Кун” – “бўл” деган амри билан бўлган.- Аллоҳнинг таквийн сифати “Кун” – “бўл” деган амри билан нарсаларни бўлдиришидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat