Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беморлар ўзлари рози бўлиб пул бериши

23:52 / 24.11.2018 | Абдурашид | 641
Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Мен ўзим шифокорман. Жаррохлик бўлимида ишлайман. Аллоҳ қодир қилганича фарзандларимга, оиламга халол луқма едиришни хохлайман. Шу мақсадда саволим қуйдагича: 1). Беморга хизмат кўрсатгандан сўнг, шифокор сўрамаса хам, бемор шифокорга моддий маблағ ёки совға ёки шунга ўхшаш нарса берса, шифокор буни олса халол бўладими? 2). Кўпчилик беморлар даволангандан сўнг, доктор энди бизга нима хизмат дейишади. Рози бўлиб берган нарсангизни оламан дейиш жоизми? Холбуки шифокор қилган хизматига давлат томонидан маош олади. Бу саволлар кўпчиликни ўйлантиради. Илтимос батафсил жавоб берсангиз. Савол йўллашда хатоликка, илмсизликка йўл қўйган бўлсам узр. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Аллоҳ қилаётган бу ишларингизда ўзи мадаткор бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол бўлади.
2). Сўраманглар. Сиз тамаъ қилмасангиз ҳам ўзи бирон нарса берса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat