Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тоғ саёхатлари билан боғлиқ саволлар

03:21 / 27.11.2018 | Anvar | 2234
Ассалому алайкум! Ўзим альпинизм билан шуғулланаман. Тоғма-тоғ кўп юраман. Саволларим қуйидагилардан иборат: 1). Қиш мавсумида тоғнинг суви жуда совуқ ва тахорат олишда қийналаман. Айниқса оёқни ювишда, этик боғларини ечиб яна тақишда. Оёқ кийимим тагидаги резина таглигини ҳисобга олмаганда хамма тарафлари теридан тикилган ва сув ўтказмайди. Ушбу оёқ кийимим маҳси ўрнига ўтадими ва маҳс тортиб намозимни уни ечмасдан ўқисам бўладими? 2). Айрим холларда сув топишнинг имкони бўлмайди, тупроқ хам. Лекин қор бўлади. Ўша пайт қорни олиб танага суркаб бўлса хам тахорат олиш қанчалик тўғри? 3). Шариатимизда тоғма-тоғ юриш, табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, инсон ўзини бундай жойларда жисмоний синаб туриши маъқул кўриладими? Жавоб учун олдиндан ташаккур!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Тўпиғингиздан баландда бўлса таҳорат билан кийган бўлсангиз устидан масҳ тортишингиз жоиз. 

2). Қорни эритиб, томчилайдиган даражада қилиб ювишингиз мумкин. 

3). Гуноҳ иш қилинмаса, мубоҳ амал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat